date
views 34

Ла Лига президенти: “Хаби Алонсо “Реал”га қайтаяпти — бу тўғри қарор”

Ла Лига президенти: “Хаби Алонсо “Реал”га қайтаяпти — бу тўғри қарор”
Ла Лиганинг раҳбари Хавьер Тебас Хаби Алонсонинг "Реал Мадрид" бош мураббийи этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида ўз муносабатини билдирди. Унинг фикрича, ушбу қарор нафақат мадридликлар, балки Испания футболи учун ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

— “Реал” ўз тарихидаги энг тўғри қарорлардан бирини қабул қилмоқда. Хаби Алонсо ўзининг севимли клубига, испан футболининг марказига қайтмоқда. Унинг қайтиши — чемпионатимиз учун катта ютуқ, — деди Тебас.

“Европанинг энг зўр мураббийларидан бири”

Тебас Хаби Алонсони ҳозирги вақтда Европадаги энг кучли мураббийлардан бири сифатида эътироф этди. Унинг таъкидлашича, “Байер” билан Германияда “Бавария” каби супер клуб билан чемпионлик учун курашиб, ҳатто уларни ортда қолдириш — катта ютуқ.

— “Байер” билан Германиядаги хукмрон “Бавария”ни ортда қолдириш осон иш эмас. Хаби Алонсо бу орқали ўзининг мураббийлик даражасини намоён этди. Мен ҳар доим чемпионатимизга шундай юқори савиядаги шахслар келишидан мамнун бўламан, — деди Тебас.

Анчелоттидан сўнг янги давр?

Маълумот учун, ҳозирги пайтда “Реал Мадрид” клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Карло Анчелотти мавсум якунлангач, Бразилия терма жамоасини қабул қилиб олиши кутилмоқда. Бу ҳақда бир неча расмий манбалар аллақачон хабар берган.

Айнан шунда мадридликлар клубни собиқ футболчиси Хаби Алонсога топширишни режалаштирмоқда. Унинг футболчи сифатидаги тажрибаси, “Реал”даги карьераси ва “Байер”даги муваффақиятли мураббийлик фаолияти клуб мухлисларида катта умид уйғотмоқда.

Zamin.uz таҳририяти Хаби Алонсонинг тайинлови расман эълон қилиниши билан боғлиқ барча янгиликларни ёритишда давом этади. Сиз “қаймоқранглилар”да уни қандай тасаввур қиласиз? Янги давр бошланмоқдами?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига президенти: “Хаби Алонсо “Реал”га қайтаяпти — бу тўғри қарор”