Барселона Эспаньол устидан ғалаба қозониб, чемпионликни расман қўлга киритди

Барселона Эспаньол устидан ғалаба қозониб, чемпионликни расман қўлга киритди
Ла Лиганинг 36-туридан ўрин олган дербида “Эспаньол” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилди. Учрашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди.
53-дақиқада Алехандро Бальденинг узатмасидан сўнг Ламин Ямал ҳисобни очди. Учрашувнинг 90+5-дақиқасида эса Ферран Торрес иккинчи голни урди.
“Барселона” тўпни 75% назорат қилиб, рақибга қараганда 3 баробар кўпроқ пас узатди (740 та). Эспаньол сафида Леандро Кабрера 80-дақиқада қизил карточка олди.
Ушбу ғалаба орқали “Барселона” очколарини 85 тага етказди ва икки тур қолганида расман Ла Лига чемпиони бўлди!
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар