date
views 253

Абдуқодир Хусанов таниқли блоггер Селин Депт билан учрашди

Абдуқодир Хусанов таниқли блоггер Селин Депт билан учрашди
“Манчестер Сити” – “Кристал Пэлас” ўйинидан сўнг ўзбекистонлик ёш иқтидор Абдуқодир Хусанов машҳур футбол блоггери Селин Депт билан учрашди. Ушбу кутилмаган ва самимий учрашув ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди.

Белгиялик блоггер Селин Депт дунё бўйлаб 50 миллиондан ортиқ обуначига эга бўлган YouTube, Instagram ва TikTok платформаларида фаолияти билан танилган. Унинг футбол бўйича чиқишлари, футболчилар билан интервью ва челленжлари футбол мухлислари орасида оммалашган.

Учрашув чоғида Селин “Манчестер Сити” футболкасини кийиб, Абдуқодирдан ушбу либосга имзо қўйиб беришини сўради. Хусанов эса қизиқиш билан унинг сўровини бажарди ва таниқли блоггерга ёдгорлик сифатида ўз имзосини қолдирди.

Расмдаги воқеа “Этихад” стадиони ичида бўлиб ўтди ва Селиннинг самимий табассум, Абдуқодирнинг диққат ва камтарона қиёфаси орқали мухлислар орасида ҳам ижобий кайфият уйғотди.

Zamin.uz таҳририятидан:
Ўзбек футболининг ёш юлдузи Хусанов халқаро футбол саҳнасида нафақат майдонда, балки футбол маданиятининг ташқарисида ҳам эътибор марказида бўлиб бормоқда. Сиз ушбу учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдуқодир Хусанов таниқли блоггер Селин Депт билан учрашди