date
views 1 999

Шомуродов "Милан"га қарши ўйинда қандай кўрсаткичлар қайд этди?

Шомуродов "Милан"га қарши ўйинда қандай кўрсаткичлар қайд этди?
Италия А Сериясининг 37-туридан ўрин олган баҳсда "Рома" ўз майдонида "Милан" билан тўқнаш келиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу беллашувда миллий терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов дастлабки дақиқаларданоқ майдонга тушиб, 84 дақиқа ҳаракат қилди.

Ҳамюртимизнинг бўлиб ўтган учрашувда қайд этган статистикаси билан танишинг:

- Дақиқа - 84
- Дарвозага йўлланган аниқ зарбалар - 0
- Дриблинг уринишлари – 1/3
- Тўпга тегинишлар сони - 17
- Узатмалар аниқлиги - 6/8 (75%)
- Кескин узатмалар - 1
- Узоқ масофага узатмалар – 1/1 (100%)
- Яккакурашлар – 1/1
- Қоида бузарликлари – 0
- Унга нисбатан қоида бузилиши – 2
- Тўпни тортиб олиш – 2
- ХГ - 0.01

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда римликлар 66 очко билан 5-ўринда бормоқда. Туриннинг "Ювентус" клуби эса 1 очко кўп тўплаган ҳолда, кучли тўртликни якунлаб турибди. "Рома" сўнгги турда "Торино" билан куч синашса, "Ювентус" "Венеция"га қарши майдонга тушади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов "Милан"га қарши ўйинда қандай кўрсаткичлар қайд этди?