
Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Пахтакор” баҳси (0:3)дан сўнг, навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич беллашув юзасидан ўз таассуротларини баён этди.
– Аввало “Пахтакор” жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Биз жуда яхши билардикки, улар ҳозир юқори руҳда ҳаракат қиляпти. Мураббий ўзгаргач, жамоа ҳужумкор услубда ўйнаб, сўнгги икки ўйинда 12 та тўп киритган. Шунинг учун “шерлар”нинг актив футбол намойиш этишини кутгандик, – деди Лазаревич.
Унинг сўзларига кўра, “Қизилқум” мураббийлар штаби рақибга қарши тактик “сюрприз” тайёрлаган ва биринчи бўлимда бу режа самара берган. Жамоа бир қатор хавфли вазиятлар яратган, аммо уларни голга айлантира олмаган. Иккинчи таймда эса “Пахтакор” имкониятларидан оқилона фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирган.
Жуманқўзиев нега захирага олинди?
– У яхши ўйнаётганди. Бироқ унда сариқ карточка бор эди, ундан кейин яна икки вазиятда хатога йўл қўйди. Ҳакам томонидан огоҳлантирилгандан кейин у майдондан четлатилиши мумкин эди. Шунинг учун эҳтиёт чораси сифатида уни алмаштирдик, – деди Лазаревич.
Ваҳобов ва Диёр нега ўйинда қатнашмади?
Бош мураббийга кўра, Ваҳобов аввалги турда жароҳат олган, аммо у келаси учрашувгача сафга қайтиши мумкин. Диёр Раҳматиллоев эса кечаги машғулотда жиддий жароҳат олган ва яқин вақтларда жамоага ёрдам бера олмайди.
Zamin.uz таҳририяти “Қизилқум” жамоасидаги жараёнларни кузатишда давом этади. Сиз клубнинг кейинги ўйинларидан қандай натижалар кутяпсиз? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар