date
views 3 700

Клопп “Рома”да! Шомуродов яна юлдуз мураббий қўлида?

Клопп “Рома”да! Шомуродов яна юлдуз мураббий қўлида?
А Серияда якунига етаётган мавсум катта янгиликлар билан якунланиши кутилмоқда. “Рома” клубини Европадаги элита сафига қайтарган Клаудио Раньери мураббийлик фаолиятини якунлаш арафасида. Тажрибали 73 ёшли мутахассис мавсум қандай тугашидан қатъи назар, ўз лавозимини топширишга тайёр.

Раньери ўз сўзида туриб, қийин паллада “Рома”га ёрдам бериш учун мураббийликка қайтди. У жамоани трансферсиз, мавжуд таркиб билан жиддий рақобатбардош ҳолатга келтирди. Энди эса у клуб раҳбариятида маслаҳатчи сифатида фаолият юритиши кутилаяпти.

Эътиборлиси, La Stampa нашрининг маълумотига кўра, римликлар янги бош мураббий сифатида Юрген Клоппни таклиф этган ва немис мутахассиси 18 май куни бу таклифни қабул қилган. Агар бу расман тасдиқланса, Элдор Шомуродов яна бир юртимиз учун ифтихорли устоз қўл остида ҳаракат қилиш шарафига эга бўлади.

Клоппнинг мураббийлик карьерасида “Майнц”, “Боруссия Дортмунд” ва “Ливерпуль” клубларидаги муваффақиятлари алоҳида аҳамиятга эга. У нафақат трофейлар, балки жамоалар руҳиятини тубдан ўзгартириш қобилияти билан ҳам таниқли. “Ливерпуль”да тўққиз йил давомида жаҳон футболига таъсир қилган Клопп сўнгги бир йилда мураббийликдан ҳордиқ олди.

Энди эса Клоппнинг “Рома”га келиши билан клуб ва Элдор Шомуродов учун янги давр бошланиши мумкин. Ҳозирда Шомуродов 2027 йилгача римликлар билан шартнома имзолаган ва ўз позициясидаги рақобатни юқори даражада олиб бормоқда.

Zamin.uz таҳририяти ушбу трансфер атрофидаги барча янгиликларни диққат билан кузатиб боради. Сиз Клоппнинг Италияга қайтиши ва Шомуродовнинг яна бир элит мураббий билан ҳамкорлигини қандай баҳолайсиз?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Клопп “Рома”да! Шомуродов яна юлдуз мураббий қўлида?