
22 май куни Килиан Мбаппе «Реал»нинг афсонавий ярим ҳимоячиси Лука Модрич билан хайрлашди, деб Euro-football.ru хабар берди.
39 ёшли хорват футболчисининг клуб билан шартномаси якунланади ва у янги мавсумда жамоани тарк этади. Модрич 2012 йилдан бери «Реал Мадрид» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У расман жамоа билан 24 май куни «Реал Сосьедад»га қарши Ла Лига ўйинида хайрлашади.
Мбаппе ижтимоий тармоқда шундай ёзди:
«Ака, бу мавсумда сен билан бирга ўйнаш, биргина кийиниш хонасини бўлишиш мен учун омад бўлди. Мен ўз кўзларим билан ҳақиқий буюклик нималигини кўрдим. Сен тарихдаги энг яхши футболчилардан бирисан, бироқ энг муҳими – сен ажойиб инсонсан. Ундан ҳам муҳими, сен бутун дунё ҳурмат қилган ва ҳавас қилган инсонсан. Раҳмат сенга, афсона.» «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар