
Флориан Вирц танлов қилди: у “Бавария” эмас, “Ливерпуль”ни афзал кўрди — деб Bayern & Germany хабарида айтилади.
Бу қарор ортида асосий омил сифатида янги бош мураббий Арне Слот кўрсатилмоқда. Улар ўртасида бўлиб ўтган шахсий учрашувда Слот Вирцга жуда аниқ ва ишончли спорт режасини тақдим этди. Йигит эса буни катта мотивация билан қабул қилди.
Айтиш керакки, “Бавария” ҳам ўз лойиҳасини тақдим этди. Аммо уларнинг режаси етарлича аниқ бўлмагани учун Вирцда шубҳалар қолди. Шунинг учун ҳам у “Ливерпуль”да ўзини кўпроқ ишончи бор жамоа аъзоси сифатида ҳис қилди.
Пул масаласи эса бу гал ҳал қилувчи рол ўйнамади. Ҳар икки клуб ҳам деярли бир хил шартлар таклиф этган.
Энди эса савол туғилади: “Вирц танловида ютишда Арне Слотнинг роли қанчалик катта бўлди?” «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар