Неймар 3 йил олдин нега «Сантос»дан «Реал»га ўтмагани маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-11-2016 | 22:23 ZAMIN.UZ / Спорт / 25 Ноябр 2016
532

Неймар 3 йил олдин нега «Сантос»дан «Реал»га ўтмагани маълум бўлди

Неймар 3 йил олдин нега «Сантос»дан «Реал»га ўтмагани маълум бўлди

Мадриднинг «Реал» клуби ўз вақтида Неймарни «Сантос» клубидан сотиб олишга яқин бўлган. El Confidencial нашрининг DIS компаниясидаги манбасига асосланиб берган хабарига кўра, мадридликлар 2013 йилда бу футболчини «Барселона»дан тортиб олиши мумкин эди.

Футболчи каталонияликлар жамоасига ўтгунига қадар унинг трансфер ҳуқуқининг 40 фоизига эгалик қилган бу компания вакилининг айтишича, «Реал» бу трансфер амалга ошиши учун жуда катта маблағ сарфлаши лозим бўлган.

Ўша вақтда «Сантос» футболчи учун 65 млн евро сўраган. Неймар ва унинг отаси ҳам ўз талабини қўйган - уларга мукофот пуллари берилиши керак эди. Натижада, унинг трансфер нархи 105 млн еврога кўтарилган.

Шу билан биргаликда, Неймар аввалроқ «Барселона» клубига ўтишга ваъда бериб, улар билан олдиндан шахсий битим имзолаган ва 10 млн евро бонус олганди. Агар Неймар бу битимни бузиб, бошқа клубга ўтмоқчи бўлса, 50 млн евро миқдорида жарима тўланиши лозим бўлган.

Бу жаримани «Реал» тўлашга рози бўлса, Неймар мадридликлар учун 150 млн еврога тушарди. Шундан сўнг «Қироллик клуби» уни сотиб олиш ниятидан қайтган.



Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.