date
views 1 739

Рўзиқул Бердиев Суперкубок баҳсидаги ғалабадан сўнг нималар деди?

Рўзиқул Бердиев Суперкубок баҳсидаги ғалабадан сўнг нималар деди?
"Насаф" бош мураббйи Рўзиқул Бердиев Суперкубок баҳсидаги ғалабадан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

- Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларимизни табрикламоқчиман. Ўйин биз учун кутилмаганда "Андижон"нинг кучли қаршилиги билан старт олди. Бироқ тайм ўрталарига келиб, ўйинни ўзимиз томонга оғдириб олдик.

- Иккинчи таймда рақибга босимни кучайтиришни мақсад қилдик. Менимча, бугун рақибдан яхшироқ ҳаракат қилдик ва ғалабага лойиқ эдик, деб ҳисоблайман.

- Уларни схемасида ўтган учрашувлардаёқ ўзгаришни сездик. Бугунги беллашувда ҳам жамоада руҳий ўзгаришлар борлигини сездик. Ҳар доимгига қараганда рақиб баҳсни кучли бошлади.

- Биз ғалабани жуда ҳам хоҳладик. Ўйиндан кейинги серияга боришни хоҳламадик. Шерзоднинг ва Хебайнинг майдонга тушиши ўйинда фаоллигимизни оширди. Қисқа қилиб айтганда, ўзгаришлар ўйинга таъсир қилди.

- Шерзод анча вақт биз билан машғулотларда қатнашмади. Ўйин олди икки ёки учта машғулотларда қатнашди. Ойбекнинг термага чақирилмагани қарорини ҳурмат қиламан. Бу уларнинг иши ва муҳокама қилмоқчи эмасман.

- Ечиниш хонасида кўрсатмалар сабабли иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик. Рақиб учун ноқулайликлар туғдириш мақсадида ўйинни ўзгартирдик. Юқори босим остида кўп бора тўпни олиб қўйдик. Бироқ реализация оқсади.

- "Андижон" бизни ўргангани учун бизни ёпа олди. Ойбек ва Черанни уларнинг футболчилари яхши қўриқлади. Бу бизга қийинчиликлар туғдирди. "Андижон" жамоаси бугун яхши иштиёқ кўрсатди. Балки, маҳорат бизда устундир, аммо улар яхши курашувчанлик намойиш этди.

- Бизнинг бу йилги режамиз - кўпроқ маҳоратга эътибор қаратиш. Эътибор берган бўлсангиз, биз Жавоҳирдан кўпроқ таянч сифатида фойдаланардик. Ўтган сафар ҳам айтганимдек, Чераннинг бизга тажрибаси муҳим. Позицион ҳужумларда у бизнинг асосий футболчимиз. Ўнга яқин футболчи бизни тарк этди, аммо биз саралаб 4-5 нафар футболчини таркибга жалб қилдик.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев Суперкубок баҳсидаги ғалабадан сўнг нималар деди?