
2026 йилги жаҳон чемпионатига саралаш босқичининг ҳал қилувчи палласига яқинлашар экан, Космин Олариу бошчилигидаги БАА миллий терма жамоаси муҳим учрашувлар арафасида йиғинга киришди. Айнан 5 июнь куни БАА ўз майдонида Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилади. Бу беллашувда эса юртимиз жамоаси мундиалга йўлланмани муддатидан аввал қўлга киритиш имкониятига эга бўлади.
Амирликлар жамоаси бу муҳим учрашувлар олдидан ўз йиғинларини Дубай шаҳридаги "Забил" стадионида бошлаб юборди. Ушбу тайёргарлик давомида жамоа нафақат Ўзбекистон, балки Қирғизистонга қарши бўладиган баҳсга ҳам пухта ҳозирлик кўришни мақсад қилган.
БАА термаси бош мураббийи Космин Олариу бир неча кун аввал бу икки учрашув учун 27 нафар футболчидан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилган эди. Қуйидаги футболчилар ушбу саралаш босқичи учун жамоага жалб этилган:
Дарвозабонлар: Холид Эйса, Ҳамад Алмеқебали, Али Хасиф
Ҳимоячилар: Лукас Пимента, Куаме Куадио, Ҳалифа Ал Ҳаммади, Ала Жир, Саша Ивкович, Ҳалид Ал Данхани, Маркус Мелони
Ярим ҳимоячилар: Абдулраҳмон Солиҳ, Бадер Носир, Яҳё Нодир, Абдулла Рамадан, Яҳё Ал Гассани, Хариб Абдуллоҳ, Фабио Де Лима, Абдулла Ҳамид, Муҳаммад Абдулбосит, Али Солиҳ, Мажид Ҳассан
Ҳужумчилар: Луан Перейра, Бруно Де Оливейра, Кайо Лукас, Султон Адел, Жуниор Ндиайе, Кайо Канедо
Амирликлар термасида чет эллик футболчилар сони ва уларнинг муҳим рол ўйнаши ҳам диққат марказида. Хусусан, Луан Перейра, Саша Ивкович, Кайо Канедо каби футболчилар жамоанинг етакчиларидан бирига айланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур беллашувда ғалаба қозонса, Жаҳон чемпионатига йўлланмани олдиндан расман кафолатлаб қўяди. Демак, 5 июнь куни нафақат мухлислар, балки футбол олами бутун диққат-эътиборини Дубайдаги ушбу тўқнашувга қаратади.
Қайд этиш жоизки, Космин Олариу сингари тажрибали мутахассиснинг рақибимиз сифатида бош мураббийлик қилиши беллашувнинг даражасини янада оширади. Шу боис, юртдошларимизни жуда жиддий синов кутмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар