
UEFA Конференциялар лигаси финалида «Челси» жамоаси «Реал Бетис»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритди.
Биринчи бўлимда Адбе Ззаззулу 9-дақиқада ҳисобни очиб, «Бетис»ни олдинга олиб чиққан эди. Аммо иккинчи бўлимда «Челси» тўлиқ устунликни қўлга олди.
Энцо Фернандес (65’), Николас Жексон (70’), Джейдон Санчо (83’) ва Мойсес Кайседо (90+1’) томонидан киритилган голлар «Челси»нинг ғалабасини таъминлади.
Статистикага кўра, «Челси» 67% тўпга эгалик қилди ва 592 та пас билан 86% аниқлик кўрсатди. Бетиснинг эгалик даражаси 33%, пас аниқлиги 77% бўлди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар