date
views 121

Феруза Казакова жангни 2-раундда якунлади — финалга йўл очиқ!

Феруза Казакова жангни 2-раундда якунлади — финалга йўл очиқ!
Таиланднинг Бангкок шаҳрида 24 майдан 1 июнга қадар ўтказилаётган нуфузли “Thailand Open” бокс турнирида юртимиз чарм қўлқоп усталари навбатма-навбат финалга йўл олишмоқда. Бугундан ярим финал босқичи расман старт олди ва ўша беллашувлардан бири — -54 кг вазн тоифасида Феруза Казакованинг мезбонлар вакили Аписада Тантавага қарши баҳси юқори даражадаги шиддат билан ўтди.

Йигитона ҳаракатлари билан нафақат мураббийларини, балки томошабинларни ҳам ҳайратга солган Казакова рақибини 2-раунднинг ўзида техник нокаутга учратиб, финал учун йўлни очди. Унинг жангдаги тажовузкор услуби, аниқ ва кучли зарбалари, шунингдек, психологик устунлиги натижани ўз фойдасига ҳал қилди.

Эслатиб ўтамиз, Феруза Казакова жорий мусобақада бошиданоқ юқори формада эканини кўрсатмоқда. Унинг финалга чиқиши терма жамоамиз учун муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, бугун яна бир муҳим тўқнашув юртимиз вакили Навбаҳор Ҳамидова ҳамда хитойлик Лиу Янг ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур баҳсда ҳам мухлислар юксак кайфият, кучли ҳаракат ва финалга йўлланма учун кескин курашни кутмоқда.

Zamin.uz таҳририяти Феруза Казаковани чин қалбдан табриклайди ва унга финалда ҳам зафарли чиқишини тилайди. Чунки ҳар бир ғалаба — нафақат шахсий ютуқ, балки юрт шарафини дунёга кўрсатишдир!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Феруза Казакова жангни 2-раундда якунлади — финалга йўл очиқ!