
29 Май — Мажбурий ижро бюроси ташкил этилганига 8 йил тўлиши муносабати билан Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Бюро органлари ходимлари ўртасида ходимларнинг жисмонан соғлом бўлишларини таъминлаш, уларнинг ишдаги меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида, мини-футбол бўйича “Бошқарма бошлиғи кубоги” турнири ташкил этилди.
Турнирда ҳудудий бўлимлар ходимларидан иборат 14 та жамоа куч синашиб, кубокни қўлга киритиш мақсадида жамоалар ўртасидаги баҳслар муросасиз кечди.
Ҳал қилувчи баҳс финал ўйинларидан сўнг ғолиблар аниқланди. Фахрли 3-ўринни “2-Туманлараро бўлими” жамоаси ҳамда 2-ўринни “Учтепа туман бўлими” эгаллади.
Турнир ғолиблигини бошқарма жамоаси қўлга киритди. Мусобақа якунида, мусобақа номинациялари бўйича ғолиблар тақдирланди.
Мусобақанинг "Энг яхши ўйинчиси" бошқарма катта инспектори Б.Ҳайдаров, "Энг яхши тўпурар" Бюронинг Учтепа туман бўлими давлат ижрочиси А.Мухамедов ҳамда "Энг яхши дарвозабон" сифатида "2-Туманлараро бўлими" давлат ижрочиси С.Джумаевлар деб топилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг