
"Барселона" клубининг 17 ёшли ҳужумчиси Ламин Ямал 2024/2025 йилги мавсумда Ла Лиганинг энг яхши ассистентига айланди, деб хабар берди Vesti.kz сайти. У 13 та голли узатма билан 21-асрда 20 ёшдан кичик футболчилар орасида рекорд ўрнатди — буни ҳатто Лионель Месси ҳам уддаламаган.
Опта Sports маълумотларига кўра, Ямал Ла Лигада 35 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол ва 15 та ассист қайд этган. Жами мавсум давомида у 55 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 25 та ассистга эришган.
Vesti.kz сайти таъкидлашича, "Барселона" мавсум якунларида 88 очко жамғариб, "Реал Мадрид"ни 4 очкога ортда қолдирган ва чемпионликни қўлга киритган.
Ямал 2023 йил баҳорида асосий таркибда дебют қилган ва жамоа билан икки карра Ла Лига чемпиони, Испания Кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган. 2024 йилда у Испания терма жамоаси билан Европа чемпионатида ғолиб чиқиб, мусобақанинг энг яхши ёш ўйинчиси деб тан олинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар