date
views 656

Европанинг энг қиммат 10 та клуби номи маълум бўлди

Европанинг энг қиммат 10 та клуби номи маълум бўлди
"Football Benchmark" агентлиги версиясига кўра, Европанинг энг қиммат клублари рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, иккинчи йил кетма-кет етакчиликни сақлаб қолган Мадриднинг "Реал" клуби рейтингда биринчи ўринни эгаллади.

Клубнинг умумий қиймати (Enterprise value — компаниянинг умумий молиявий баҳоси, қарз ва акцияларни ҳам ўз ичига олган ҳолда) 6,278 миллиард еврони ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 23 фоизга ошган.

Энг катта ўсишни Бирлашган Қироллик клубларидан "Астон Вилла" қайд этди — 42% ўсиш билан 19-ўринга (899 млн евро) кўтарилди. Энг катта пасайиш эса Нидерландиянинг "Аякс" клубида кузатилди — 22% йўқотиш (27-ўрин, 536 млн евро).

Италия грантлари — "Милан", "Интер" ва "Ювентус" клублари биринчи ўнталикка киролмади. Улар мос равишда 13, 14 ва 15-ўринларда жойлашди.

Топ-10 қуйидагича кўриниш олди:

1. "Реал" — 6,278 млрд евро
2. "Манчестер Сити" — 5,104 млрд евро
3. "Манчестер Юнайтед" — 5,051 млрд евро
4. "Барселона" — 4,459 млрд евро
5. "Бавария" — 4,281 млрд евро
6. "Ливерпуль" — 4,207 млрд евро
7. "Арсенал" — 4,010 млрд евро
8. ПСЖ — 3,760 млрд евро
9. "Тоттенхэм" — 3,659 млрд евро
10. "Челси" — 3,016 млрд евро

Сўнгги 10 йилда Европанинг 32 та клубининг умумий қиймати 146 фоиз ошиб, 64,7 миллиард еврога етди. Шунингдек, “Реал Мадрид” операцион даромадлари, яъни телевизион ҳуқуқлар, реклама, чипта сотиш, клуб маҳсулотлари савдоси ва шунга ўхшаш тижорат фаолияти ортидан 1 миллиард евро фойда кўрган биринчи футбол жамоаси ҳисобланади.

Маълумот учун, Топ-10 дан жой олган жамоалар даромадининг ярмидан кўпи тижоратдан келса, кичикроқ клублар молиявий барқарорликни футболчилар савдоси орқали сақлаб қолмоқда, масалан, “Бенфика”, “Порту” ва “Аталанта”.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европанинг энг қиммат 10 та клуби номи маълум бўлди