date
views 613

Украина дзюдо бўйича жаҳон чемпионатини тарк этди

Украина дзюдо бўйича жаҳон чемпионатини тарк этди
Украина дзюдо федерацияси 2025 йил июн ойида Будапештда ўтказилиши режалаштирилган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида қатнашмаслигини эълон қилди.

Украина томони бунга сабаб сифатида беларуслик спортчиларга ўз миллий байроқлари остида иштирок этишга рухсат берилганини кўрсатмоқда. Аввалроқ Беларус олимпия қўмитаси 1 июндан бошлаб дзюдочиларнинг миллий рамзлар билан турнирларда қатнашишини маълум қилганди.

Украина федерацияси эса бу ҳолатдан норози бўлиб, халқаро дзюдо федерациясига мурожаат йўллаб, Халқаро Олимпия Қўмитасининг нейтрал мақом ҳақидаги тавсияларига риоя этиш зарурлигини эслатди.

Жавобан халқаро дзюдо федерацияси спортни “тўсиқлар эмас, кўприклар қурадиган мулоқот ва бирлик майдони” сифатида кўришни исташини билдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Украина дзюдо бўйича жаҳон чемпионатини тарк этди