date
views 3 860

Флик “Барселона”нинг энг муҳим футболчиси ким эканлигини айтди

Флик “Барселона”нинг энг муҳим футболчиси ким эканлигини айтди
“Барселона” бош мураббийи Ҳанси-Дитер Фликнинг жамоа марказидаги энг муҳим фигура ҳақидаги фикрлари яна мухлислар эътиборида. Немис мутахассиснинг таъкидлашича, жамоанинг ёш юлдузи Педри жамоа ҳаракатида ҳал қилувчи роль ўйнамоқда ва унинг майдондаги таъсири жуда юқори баҳоланиши керак.

“Рафинья Педрини жамоанинг юраги деб таърифлади. Мен бунга тўлиқ қўшиламан. Педри — бу нафақат техника жиҳатдан мукаммал футболчи, балки ўйиннинг ҳар лаҳзасини ҳис қилиб ҳаракат қилувчи интеллектуал майдон маэстросидир. У тўпни қабул қилгандан сўнг, бир зумда бутун ўйин ритмини ўзгартириш қобилиятига эга. Мен уни “Валенсия”га қарши ўйинда иккинчи бўлимда майдонга туширдик ва у сўзсиз тарзда вазиятни бурди. Ана шундай ўйинчилар жамоанинг муҳаррик ҳисобланади”, — деди Флик “Barça Universal” нашрига берган интервьюсида.

22 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи 2024/25 мавсумда жуда фаол ўйин намойиш этиб, “Барселона” сафида барча мусобақаларда жами 59 марта майдонга тушди. У 6 та гол ва 8 та ассист билан статистика жиҳатдан ҳам муҳим натижалар қайд этди. Янада муҳим томони — у ўйин тақдирини ўзгартириш қобилияти билан бир неча бор жамоани ҳал қилувчи паллаларда қутқариб қолди.

Педрининг “Барса” билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача давом этади. Transfermarkt портали ёш маҳорат соҳиби футболчининг трансфер қийматини 120 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Бу уни нафақат Испанияда, балки бутун Европадаги энг қиммат ярим ҳимоячилардан бирига айлантиради.

Фликнинг Педрига билдирган ишончи, шунингдек, унинг Рафинья, Левандовски, Гюндоган каби тажрибали футболчилар билан ёнма-ён ўйнаётгани, Педрининг камтарлик билан ўсишда давом этаётганини англатади. Бу эса “Барселона”нинг янги даврида асосий таянч нуқталардан бири айнан у бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

Жамоа якунланган мавсумда Ла Лига чемпиони сифатида тарихга яна бир саҳифа қўшган бўлса, Педри бу муваффақиятнинг юраги сифатида ёдда қолиши шубҳасиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Флик “Барселона”нинг энг муҳим футболчиси ким эканлигини айтди