date
views 12 557

Гвардиола 150 миллионлик юлдузни эмас, бошқа номзодни танлади!

Гвардиола 150 миллионлик юлдузни эмас, бошқа номзодни танлади!
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш учун фаол ҳаракатларни бошлаб юборган эди. Бельгиялик юлдуз Кевин де Брюйне клуб билан хайрлашгандан сўнг, Гвардиола унинг ўрнини муносиб тарзда эгаллай оладиган юқори савияли футболчи изламоқда. Бош мураббийнинг биринчи танлови Германиянинг «Байер» клуби етакчиси Флориан Вирц бўлди.

Бироқ трансфер бозорида шов-шувга сабаб бўлиши мумкин бўлган ушбу келишув амалга ошмади. 22 ёшли немис футболчиси Вирц ўз келажагини Англиянинг «Манчестер Сити» клуби билан боғлашдан бош тортди. «Байер» раҳбарияти эса ўз футболчисини сотиш учун 150 миллион евро талаб қилган ва «шаҳарликлар» ушбу миқдордаги трансфер суммасини тўлашга ҳам тайёр эди.

Бироқ, футболчининг ўзи «Манчестер Сити» сафида ўйнашга қизиқиш билдирмаганлиги сабабли, музокаралар натижасиз тугади. Гвардиола жамоа учун муҳим бўлган бу трансфер амалга ошмаганидан сўнг, дарҳол янги номзодни излашга киришди.

Обрўли TeamTalk нашрига кўра, Гвардиола бу вазиятда ўз диққатини Франция чемпионатига қаратган ва «Лион» клубининг истиқболли ярим ҳимоячиси Райан Шерки номзодини кўриб чиқишга қарор қилган. 20 ёшли француз футболчиси сўнгги мавсумдаги ўйини билан мураббийларнинг диққат марказига тушган ва унинг техник маҳорати ҳамда тезлиги Гвардиолага маъқул келган.

Манчестерликлар Шеркини таркибга қўшиб олиш учун францияликлар билан музокараларни бошлаб юборган ва бу трансферни ёзги трансфер ойнасида тўлиқ амалга оширишни режалаштирмоқда. Муҳими, Шеркининг шартномасида унинг келишувини муддатидан олдин бекор қилиш имконияти мавжуд бўлиб, бунинг учун «Манчестер Сити» 24 миллион евро тўлаши керак бўлади. Бу эса Вирц трансфери учун сарфланиши режалаштирилган 150 миллион евродан бир неча баробар арзон нарх саналади.

Шу билан бирга, Райан Шеркининг ўзи ҳам «Манчестер Сити»га ўтиш истагини билдирган ва Премьер Лигада ўйнашни ўз карьерасидаги муҳим қадам деб ҳисобламоқда. Агар ушбу трансфер амалга ошса, франциялик ёш истеъдод энг нуфузли чемпионатларда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Гвардиола эса янги футболчининг имкониятларидан фойдаланиб, келаси мавсумда яна бир бор Англия чемпионлиги ва Чемпионлар Лигасида ғолиблик учун курашишни режалаштирмоқда. Унинг бу қарори «шаҳарликлар» мухлисларини ҳам янги мавсум олдидан катта умидларга тўлдирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола 150 миллионлик юлдузни эмас, бошқа номзодни танлади!