Сардор Рашидовнинг ягона голи “Ал-Жаиш”га ғалаба келтирди


Қатар Юлдузлар Лигаси 8-турида “Ал-Жаиш” ўз майдонида “Ал-Ҳаритиат” клубига қарши баҳс олиб борди.
“Ал-Жаиш” сафида тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов 38-дақиқада киритган голи эвазига жамоасига ғалаба келтирди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Ал-Жаиш” очколари сонини 22 тага етказиб, турнир жадвалидаги пешқадамлигини янада мустаҳкамлаб олди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…