date
views 1 033

ЕЧЛ финалида ПСЖ ва “Интер” тўқнашуви — тахмин қилиш қийин бўлган титанлар жанги!

ЕЧЛ финалида ПСЖ ва “Интер” тўқнашуви — тахмин қилиш қийин бўлган титанлар жанги!
Бугун тунги соат 00:00да Европа футболидаги энг нуфузли мусобақа — УЕФА Чемпионлар Лигасининг 2024/25 йилги мавсумига нуқта қўядиган ҳал қилувчи беллашув бўлиб ўтади. Парижнинг ПСЖ жамоаси ва Италиянинг “Интер” клуби Европа шоҳкубоги учун майдонга тушишади. Финал ғолиби ЕЧЛнинг янги чемпиони сифатида тарихга муҳрланади.

Йўлда қолдирганлар орқали чемпионга айланишади

Финалгача ҳар иккала жамоа ҳам катта йўлни босиб ўтди, кучли рақиблар билан беллашди ва турнир давомида кўплаб драматик лаҳзаларга гувоҳ бўлди.

ПСЖ натижалари:
- 1:0 — “Жирона”
- 0:2 — “Арсенал”
- 1:1 — ПСВ
- 1:2 — “Атлетико”
- 0:1 — “Бавария”
- 0:3 — “РБ Зальцбург”
- 4:2 — “Манчестер Сити”
- 4:1 — “Штутгарт”
- 10:0 — “Брест”
- 1:1 (пенальтиларда 4:1) — “Ливерпуль”
- 5:4 — “Астон Вилла”
- 3:1 — “Арсенал”

Парижликлар турнирни анча ноаниқ бошлаган бўлса-да, плей-офф босқичларида юқори даражадаги футбол намоён этди. Хусусан, “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” устидан қозонилган ғалабалар жамоанинг финалга ярашишини исботлади.

"Интер" натижалари:
- 0:0 — “Манчестер Сити”
- 4:0 — “Црвена Звезда”
- 1:0 — “Янг Бойз”
- 1:0 — “Арсенал”
- 1:0 — “РБ Лейпциг”
- 0:1 — “Байер”
- 1:0 — “Спарта Прага”
- 3:0 — “Монако”
- 4:1 — “Фейеноорд”
- 4:3 — “Бавария”
- 7:6 — “Барселона”

Миланликлар эса ғалабаларини интизом ва тактик мукаммаллик билан қўлга киритишди. Улар фақат бир учрашувда (Байерга қарши) ютқазган бўлса, қолган ўйинларда рақибларини “ўчоқда ўчирди”.

Тақдирни белгилайдиган тун

Финал олдидан ҳар икки жамоанинг юришини таҳлил қилар эканмиз, бир томонда индивидуал маҳорат ва ҳужумкор куч (ПСЖ), иккинчи тарафда эса барқарорлик ва стратегик мувозанат (“Интер”) тўқнашуви кутиляпти. Кўп голли финалми? Ёки тактик ўйинми? Бунинг жавоби тун яримидан сўнг аниқ бўлади.

Zamin.uz таҳририятидан хулоса
Ушбу финал нафақат Европа чемпионлигини аниқлайди, балки мавсумнинг энг муҳим футбол воқеаларидан бири сифатида футбол тарихида қолади. ПСЖ илк бор кубокни олишни истайди, “Интер” эса тарихий устунлигини тасдиқламоқчи.

Мухлислар учун эса бу — ҳақиқий титанлар тўқнашуви. Энг кучли жамоа ғолиб чиқсин!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ финалида ПСЖ ва “Интер” тўқнашуви — тахмин қилиш қийин бўлган титанлар жанги!