
Россиянинг Қозон шаҳрида бугун, яъни 26 ноябрь куни 2017 йилнинг 17 июнидан 2 июлига қадар бўлиб ўтадиган Конфедерациялар Кубоги мусобақасига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Мазкур мусобақа ЖЧ–2018 турниридан бир йил аввал ўтказилади. Унда Россия термаси мезбон сифатида, Германия эса амалдаги жаҳон чемпиони сифатида иштирок этади. Португалия эса Европа чемпиони мақомида қатнашади.
Бундан ташқари, ўз минтақаларида чемпион бўлган Чили, Мексика, Австралия, Янги Зеландия ташриф буюради. Африка Миллатлар Кубогининг февраль ойида аниқланадиган ғолиби улар қаторига қўшилади.
Қуръа натижасига кўра қуйидаги терма жамоалар икки гуруҳдан жой олди.
“А” гуруҳи: Россия , Янги Зеландия, Португалия, Мексика;
“B” гуруҳи: Африка чемиони, Чили, Австралия, Германия. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар