date
views 272

Кайо Лукас: “Ўзбекистонга қарши баҳс — жаҳон чемпионати учун ҳал қилувчи синов”

Кайо Лукас: “Ўзбекистонга қарши баҳс — жаҳон чемпионати учун ҳал қилувчи синов”
БАА миллий терма жамоаси ҳужумчиси Кайо Лукас ЖЧ–2026 3-саралаш босқичидаги Ўзбекистонга қарши муҳим ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг таъкидлашича, беллашув нафақат жамоа учун, балки бутун мамлакат учун катта аҳамиятга эга.

“Ўзбекистонга қарши бўладиган учрашув, барчамиз яхши биламизки, жуда жиддий ва мураккаб бўлади. Аммо биз ҳар томонлама тайёрмиз. Рақибнинг салоҳиятини яхши биламиз ва бу синовга жиддий ёндашмоқдамиз. Ушбу баҳс Жаҳон чемпионатига чиқишимизда ҳал қилувчи қадам бўлиши мумкин. Шу боис, бор куч ва ҳаракатимизни майдонда намоён этамиз,” – деди 31 ёшли тажрибали футболчи журналистлар билан суҳбатда.

Кайо Лукас БАА терма жамоасидаги иштирокида ўзини доимо фаол ва масъулиятли футболчи сифатида кўрсатган. Унинг юқори техникаси, тезкор ҳаракатлари ва голли вазиятлардаги тайинлик ҳисси жамоа муваффақиятида муҳим ўрин тутади.

Белгиланган тартибга кўра, БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув 5 июнь куни бўлиб ўтади. Ушбу тўқнашув икки жамоа учун ҳам гуруҳ босқичидаги натижаларни ҳал этиши мумкин бўлган ҳал қилувчи баҳслардан бири ҳисобланади.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирча саралаш босқичини муваффақиятли олиб бормоқда ва ушбу ўйинда ғалаба қозониш орқали Жаҳон чемпионатига йўлланмани олдиндан кафолатлаб қўйиши мумкин. Шу билан бирга, БАА учун ҳам ушбу беллашувдаги натижа келгуси имкониятлар учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кайо Лукас: “Ўзбекистонга қарши баҳс — жаҳон чемпионати учун ҳал қилувчи синов”