
УЕФА Чемпионлар Лигаси 2024/25 йилги мавсуми тарихдаги энг ёрқин финаллардан бири билан якунланди. Парижнинг ПСЖ клуби ҳал қилувчи баҳсда Италиянинг “Интер” жамоасини шиддатли тарзда — 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ўз тарихида илк бор Чемпионлар Лигаси чемпионига айланди.
Турнир якунланиши билан бирга индивидуал статистик кўрсаткичлар ҳам эълон қилинди. Мавсумнинг энг яхши тўпурарлари ва ассистентлари номлари очиқланди. Йил давомида ўтказилган ўйинлардаги голлар ва голли узатмалар футболчиларнинг шахсий маҳоратлари ва жамоавий ўйинга қўшган ҳиссасини яна бир бор намоён этди.
Энг яхши тўпурарлар:
Биринчи ўринни “Барселона”нинг дриблинг устаси Рафинья ва “Боруссия Дортмунд”нинг етакчи ҳужумчиси Сержу Гирасси бўлишди — ҳар иккаласи 13 тадан гол билан чўққини эгаллашди. Улардан кейинги ўринларда яна бир “Барса” юлдузи Роберт Левандовски (11 гол) ва “Бавария” тўпурари Ҳарри Кейн жойлашди. “Интер” сардори Лаутаро Мартинес эса 9 та гол билан кучли бешликка кирди.
Тўпурарлар рўйхати:
• Рафинья (“Барселона”) — 13 гол
• Сержу Гирасси (“Боруссия Дортмунд”) — 13 гол
• Роберт Левандовски (“Барселона”) — 11 гол
• Ҳарри Кейн (“Бавария”) — 11 гол
• Лаутаро Мартинес (“Интер”) — 9 гол
• Усмон Дембеле (“ПСЖ”) — 8 гол
• Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”) — 8 гол
• Винисиус Жуниор (“Реал Мадрид”) — 8 гол
Энг яхши ассистентлар:
Голлар билан бирга узатмалар ҳам турнир тақдирида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу борада ҳам Рафинья етакчиликни қўлга киритиб, мавсумнинг энг кўп голли узатма берган футболчисига айланди — унинг ҳисобида 9 та ассист бор. “ПСЖ”нинг фаол вингери Усмон Дембеле эса 6 та узатма билан иккинчи ўринда қайд этилди.
3-ўрин эса 5 та ассист қайд этган бир неча футболчилар ўртасида бўлишиб олинди. Улар орасида “Бавария”нинг жарима майдони ортидаги мотор Жошуа Киммих, “Аталанта” ва “Боруссия”нинг етакчи ўйинчилари, шунингдек, “Байер” ва “ПСЖ” сафида порлаган футболчилар бор.
Ассистентлар рўйхати:
• Рафинья (“Барселона”) — 9 ассист
• Усмон Дембеле (“ПСЖ”) — 6 ассист
• Жошуа Киммих (“Бавария”)
• Давиде Заппакоста (“Аталанта”)
• Юлиан Брандт (“Боруссия Дортмунд”)
• Жереми Фримпонг (“Байер Леверкузен”)
• Игор Пайшао (“Фейеноорд”)
• Ашраф Ҳакими (“ПСЖ”)
• Сержу Гирасси (“Боруссия Дортмунд”)
• Шарл Де Кетеларе (“Аталанта”) — ҳар бири 5 та ассист
Чемпионлар Лигаси тарихидаги навбатдаги саҳифа ёзилди – унда кимлар янги юлдузга айланаркин? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар