
ЦСКА сафида тўп суриб, россиялик мухлислар қалбини забт этаётган ўзбекистонлик ёш легионер Аббосбек Файзуллаев жамоаси билан Россия Кубоги-2024/25даги ғалабасидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди. Унинг самимий сўзлари нафақат Россиядаги мухлислар, балки юртдошлари учун ҳам қувонч манбаи бўлди.
— “Қўллаб-қувватлаган барча юртдошларимга чуқур миннатдорчилик билдираман. Бу ғалаба фақат ЦСКА жамоасининг эмас, балки Ўзбекистон футболининг ҳам ютуғидир. Ватанимиз номидан тўп суриш — мен учун фахр. 5 июнь куни жаҳон чемпионати саралашининг муҳим ўйини бор. Ўйлайманки, жамоамиз зафарли ўйин намойиш этиб, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритади”, — деди Файзуллаев қисқа интервьюда.
Эслатиб ўтамиз, “ЦСКА” Россия Кубоги суперфиналида “Ростов”ни 0:0 ҳисобидаги асосий вақтдан сўнг пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Файзуллаев бу ўйинда 73-дақиқада захирадан майдонга тушиб, жамоа ҳаракатида фаол иштирок этди.
Аббосбекнинг интервьюсидаги “Ўзбекистон халқига ғалаба байрами муборак бўлсин!” деган сўзлари мухлисларни руҳлантирди ва 5 июнь куни БААга қарши бўладиган муҳим учрашув арафасида жамоамизга ишонч бағишлади.
Zamin.uz таҳририяти терма жамоамиз ва Файзуллаевга яқинлашиб келаётган беллашувда омад тилайди. Афсусларсиз ва зафарлар билан тўла футбол кечалари кутиб қоламиз! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар