
ПСЖнинг Чемпионлар Лигасидаги ғалабаси нафақат мухлисларни, балки бутун дунёнинг машҳур юлдузларини ҳам ўзига жалб қилди. Финалдан кейинги тантанали кечада кўпчилик диққатини тортган воқеа бўлиб ўтди. Афсонавий UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов майдонга тушиб, ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике билан илиқ учрашув ўтказди.
Ҳабиб табассум билан Энрикега яқинлашди ва унга бир воқеани эслатди. "Эсладим, эсладим!" дея завқ билан жавоб берган Энрике бир неча сониядан кейин катта кулгу билан "Hala Madrid!" деб ҳайқирди. Бу сўзлар Ҳабиб ва Энрикени бир лаҳзада кулгуга тўлдирди. Энрике ушбу гап билан "Реал Мадрид" клубига бўлган меҳрини эслатганди. Биласизки, у ўз вақтида Испаниянинг "Барселона" клубида ҳам ўйинчи, ҳам мураббий сифатида фаолият юритган.
Ҳабиб ушбу ҳазилдан кейин ПСЖ мураббийини жамоанинг ажойиб ўйини ва муҳим ғалабаси билан самимий қутлади. Улар орасидаги ушбу дўстона ва илиқ мулоқот кўпчиликни ўзига жалб қилди ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ушбу воқеа яна бир бор спортнинг одамларни бирлаштирувчи куч эканлигини кўрсатиб берди. Машҳур шахсларнинг майдондаги самимий мулоқоти, нафақат спорт, балки инсонийликнинг гўзал намунаси бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар