
Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида ўзбекистонликларга ОАЭга сафарни кечиктириш тавсия этилди, деб Nova24.uz хабар берди.
Туризм қўмитасига Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган маълумотга кўра, ушбу ўйин учун тахминан 5000 нафар фуқаро ОАЭга боришни режалаштирмоқда. Аммо стадион қоидаларига кўра, меҳмон жамоа мухлислари учун жами 960 та ўрин (8%) ажратилади.
Мазкур ўйин «Ал-Ваҳда» футбол клуби стадионида бўлиб ўтади, у 12 минг томошабинга мўлжалланган. Бу ҳолат ортидан жуда кўп мухлис стадионга киролмаслиги мумкин ва жамоат хавфсизлигига таҳдид юзага келиши эҳтимоли бор.
Шу боис, ОАЭ аэропортларида хавфсизлик органлари чекловчи чоралар кўра бошлади. Мазкур вазиятда Ўзбекистон фуқароларини депортация қилиш ҳолатлари юзага келиши мумкин.
Шунинг учун, ўйин даврида ОАЭга турлар ташкил этиш ва рекламасини вақтинча тўхтатиш тавсия этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар