date
views 15 483

Ўзбекистон–Қатар ўйини: чипталар савдоси бошланди, нархлар маълум

Ўзбекистон–Қатар ўйини: чипталар савдоси бошланди, нархлар маълум
10 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши навбатдаги муҳим учрашувини ўтказади. Бу баҳс Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги энг кутилган ўйинлардан бири бўлиб, мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотгани бежиз эмас.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилишича, ушбу учрашув учун чипталар 3 июндан — яъни бугундан бошлаб савдога чиқарилди. Аммо бу сафар чипталарни фақат офлайн тарзда харид қилиш мумкин.

Iticket компанияси ва ЎФА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда олдинги ўйинларда кузатилган қалбаки чипталар муаммоси ва ноқонуний савдоларнинг олдини олиш мақсадида айнан ана шундай чора кўрган.

Футбол ишқибозлари “Ҳумо Арена”, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” стадионларида жойлашган Iticket кассалари орқали чипталарни харид қилишлари мумкин.

Нархларга келсак, қуйидагича тартиб белгиланган:
- 1-қаватдаги ён томон секторлари — 300 минг сўм,
- 1-қаватдаги марказий секторлар — 500 минг сўм,
- 2-қават марказий секторлари — 100 минг сўм,
- 2-қават ён томонлари — 75 минг сўм.

Шунингдек, ҳар бир шахс бир вақтнинг ўзида 4 тадан ортиқ чипта сотиб олиш ҳуқуқига эга эмас. Бу чеклов ҳам адолатли рақобатни таъминлаш ва ҳар бир мухлисга имконият яратиш мақсадида жорий этилган.

Мухлислар учун янги имконият очилди — мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган терма жамоамизни стадионда қўллаб-қувватлаш ва жонли равишда курашга гувоҳ бўлиш имконини қўлдан бой берманг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон–Қатар ўйини: чипталар савдоси бошланди, нархлар маълум