
“Реал” Мадриднинг яқинда тайинланган бош мураббийи Хаби Алонсо жамоадаги тартиб ва тактик мувозанатни қайта қуришга бел боғлаган. Унинг биринчи вазифаларидан бири — Карло Анчелотти даврида кузатилган баъзи камчиликларни бартараф этишдан иборат бўлади.
Энг катта муаммо — ҳужумчиларнинг ҳимоядаги пассивлиги
Испаниянинг “Marca” нашри хабар беришича, янги мураббий айнан ҳужум чизиғидаги юлдузлар — Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорнинг ҳимоядаги фаолсизлигига жиддий эътибор қаратмоқда. Анчелотти даврида бу икки футболчи ҳужумда қанча кучли бўлишмасин, ортга қайтиб ҳимояга ёрдам беришдан кўпинча бош тортарди. Бу ҳолат футбол мутахассислари ва мухлислар томонидан бир неча бор танқид қилинган.
Алонсо қатъий интизом тарафдори
Хаби Алонсо эса жамоада барча футболчилар бирдек жавобгар бўлиши керак, деган тамойилга асосланмоқда. Унинг таъкидлашича, Мбаппе ҳам, Винисиус ҳам фақат гол уриш учун эмас, балки жамоавий ҳимояни мустаҳкамлаш учун ҳам масъул. Янги мураббий ҳеч кимни имтиёзли футболчи сифатида қабул қилмайди.
“Ҳар бир футболчи ҳимояда ўз ҳиссасини қўшиши шарт. Фақат шундай жамоавий ишлаш орқали барқарор ва муваффақиятли ўйинга эришиш мумкин”, — деган мазмунда фикр билдирган Алонсо клуб атрофидагиларга.
Таълимоти — даравоза дахлсизлиги ва жамоавий ҳаракат
Хаби Алонсо мураббийлик фалсафасига кўра, ҳар қандай жамоа муваффақиятининг асосида тўғри тактика ва жамоавий ҳаракат туради. Унинг мақсади “Реал”ни нафақат ҳужумкор, балки мувозанатли ва интизомли тарзда ҳаракат қиладиган жамоага айлантиришдир.
Хаби Алонсо даври “Реал”да янги интизом ва ёндашув билан бошланмоқда. Мбаппе ва Винисиус сингари юлдузлар энди фақат гол уриш билан чекланиб қолмай, жамоавий масъулиятни ҳам елкасига олишларига тўғри келади. Мадрид клубидаги бу янги босқич кўп нарсани ўзгартириши аниқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар