date
views 13 195

БАА – Ўзбекистон учрашуви олдидан расмий учрашув ўтказилди

БАА – Ўзбекистон учрашуви олдидан расмий учрашув ўтказилди
2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи 9-туридан ўрин олган БАА – Ўзбекистон учрашуви арафасида икки жамоа расмийлари иштирокида расмий техник учрашув бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда ОФК вакиллари ҳамда маҳаллий ташкилий қўмита аъзолари иштирок этди, деб хабар бермоқда Zamin.uz мухбири Абу-Дабидан.

Учрашув чоғида икки жамоа вакилларига ўйин билан боғлиқ бир қатор муҳим масалалар юзасидан расмий тушунтиришлар берилди. Хусусан, маркетинг қоидалари, тиббий ёрдам ва хавфсизлик тизимларига оид маълумотлар кенг муҳокама қилинди.

Форма ва ранги ҳам аниқ бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу беллашувда тўлиқ кўк рангдаги асосий либосда ҳаракат қиладиган бўлди. Дарвозабон эса яшил рангли формада майдонга тушади. Ушбу қарор ОФК қоидаларига мувофиқ равишда, ҳар икки жамоа формасининг фарқли бўлиши талабидан келиб чиқиб қабул қилинди.

Қайд этиш жоизки, бу каби техник учрашувлар ҳар бир халқаро ўйин олдидан ўтказилади ва унда иштирокчи жамоаларнинг тўлиқ ташкилий тайёргарлиги назорат қилинади. Унда форма рангидан тортиб, бандероллар, расмийлар ўрни ва ҳатто тиббий хизмат кўрсатувчиларнинг жойлашувигача аниқланади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга қарши муҳим баҳс олдидан нафақат тактик, балки ташкилий жиҳатдан ҳам тўлиқ тайёргарликни намоён этмоқда. Эндиликда эътиборнинг марказида фақат бир нарса бор — майдондаги ҳаракат ва тарихий йўлланма учун кураш.

Бизнинг “оқ бўрилар” — кўк либосда, бир бутун халқнинг ишончи ва дуоси билан майдонга чиқишади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » БАА – Ўзбекистон учрашуви олдидан расмий учрашув ўтказилди