date
views 1 315

Гейнрих: Терма жамоамиз ўзини намоён қилиши шарт

Гейнрих: Терма жамоамиз ўзини намоён қилиши шарт
Ўзбекистон футбол тарихи учун бурилиш нуқтасига айланиши мумкин бўлган БААга қарши ҳал қилувчи учрашув олдидан мухлислар орасида турли фикрлар ва эҳтирослар авжига чиқмоқда. Ана шундай муҳим паллада ўз вақтида терма жамоамизнинг етакчи ҳужумчиси, афсонага айланган тўпурар — Александр Гейнрих ўз муносабатини билдирди.

Унинг таъкидлашича, агар ўйин давомида ҳакамликда нохақ қарорлар бўлмаса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бу беллашувда мағлубиятга учрамайди.

“Агар ҳакамлар томонидан адолатсиз қарорлар бўлмаса, биз ютқазмаймиз. Лекин натижа қандай бўлишидан қатъи назар, бу халқнинг орзуси, интизори ва умидини ҳис қилган ҳолда, майдонда муносиб ўйин кўрсатишимиз шарт. Бошқа гап қолмади. Вақти келди”, — деди Гейнрих эҳтирос билан.

“Майдонда фақат футбол эмас, миллат севгиси бўлади”

Гейнрихнинг фикрича, бу фақат навбатдаги расмий учрашув эмас — бу йиллар давомида терма жамоани қўллаб-қувватлаб келаётган юртдошларимиз орзуси амалга ошиши мумкин бўлган синов палласи. Шу боис, жамоа ҳар бир дақиқани юракдан ўйнаши шарт.

Беллашув соати маълум

Маълумот учун, БАА – Ўзбекистон учрашуви 5 июнь куни, Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади. Ушбу баҳсда қайд этиладиган натижа Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун жаҳон чемпионати финали сари эшик очиши мумкин.

Александр Гейнрихнинг сўзлари нафақат футболчилар, балки юртимизнинг ҳар бир футбол ихлосмандини руҳлантирадиган фикрдир. Унинг “вақти келди” деган қатъий баёноти ортида йиллар давомида тўп суриб, футбол руҳини ҳис қилган инсоннинг ишончи ва умиди ётибди.

Эндиликда барча ишонч, дуо ва қўллаб-қувватлаш майдондаги “оқ бўрилар” сари қаратилган. Вақти келди!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гейнрих: Терма жамоамиз ўзини намоён қилиши шарт