
Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичининг Осиё қитъасидаги A гуруҳида 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди ва турнир жадвалидаги барча масалалар ўз ечимини топди.
Қатар ўз майдонида фаворит Эрон терма жамоасини минимал ҳисобда мағлуб этди. Учрашувдаги ягона ва ҳал қилувчи голни 41-дақиқада Педро Мигель киритди. Эрон терма жамоаси ушбу мағлубиятга қарамай, 20 очко билан A гуруҳида пешқадамлигини сақлаб қолди.
Шу вақтда Қирғизистон ва КХДР термалари драматик баҳс ўтказиб, 2:2 ҳисобидаги дурангга рози бўлишди. Учрашувда биринчи бўлим сўнгги дақиқасида Пак Кван Хун ҳисобни очган бўлса, 52-дақиқада Жо-Гук Ри устунликни икки баробарга етказди. Аммо қирғизистонликлар таслим бўлмай, Гулжигит Алиқуловнинг 57-дақиқадаги ва Ким Сунг-Хёнинг 90-дақиқадаги драматик голлари билан мувозанатни тиклашди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса-да, ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқиш ҳуқуқини қўлга киритди. Миллий жамоамиз 18 очко билан 2-ўринни кафолатлаб, АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этадиган бўлди.

Гуруҳдаги вазият шу билан расман аниқ бўлди: Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари мундиалга йўлланма олдилар, БАА ва Қатар термалари саралашнинг кейинги босқичида ўйинларни давом эттиришади. Афсуски, Қирғизистон ва КХДР учун саралаш босқичи шу ерда ниҳоясига етди.
Энди Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичининг сўнгги ўйинини 10 июнь куни Тошкентда Қатарга қарши ўтказади. Ушбу учрашув футбол мухлислари учун ҳақиқий байрам сифатида кутиб олинмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар