date
views 1 544

Ўткир Юсупов: «Армонга чек қўйдик, халқимизнинг дуоси бизга куч берди»

Ўткир Юсупов: «Армонга чек қўйдик, халқимизнинг дуоси бизга куч берди»
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг дарвозабони Ўткир Юсупов БААга қарши тарихий учрашувдан сўнг ўзининг ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди ва муҳим ғалаба ҳақидаги таассуротларини билдирди.

– Бу тарихий натижа билан бутун халқимизни чин қалбимдан табриклайман. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бизга билдирган ишончи ҳамда халқимизнинг самимий дуолари туфайли бугунги кунда катта ютуқни қўлга киритдик. Йиллар давомида армон бўлиб келган орзуга чек қўйдик ва халқимизга катта совға тақдим этдик.

Бугунги баҳсда дуранг натижа ҳам биз учун етарли эди. Ҳаво ҳарорати юқори ва намлик даражаси жуда баланд бўлгани боис, майдонда ўзимизни жисмоний жиҳатдан яхши ҳис қилишимиз қийин бўлди. Шундай мураккаб шароитда ўз жамоамизнинг шифокорлари ва Россиянинг ЦСКА клубидан келган тиббий ходимлар бизга кўп ёрдам беришди. Танадан чиқадиган сув ва минераллар миқдорини назорат қилиб, бизга махсус витаминлаштирилган ёрдам кўрсатишди. Шифокорларнинг бу ёрдами биз учун ниҳоятда фойдали бўлди ва ўз вазифамизни яхши уддалашимизга катта ҳисса қўшди.

– Дарвозангиз ёнида бугун кўплаб хавфли вазиятлар юзага келди. Ўйинга қандай тайёргарлик кўрган эдингиз?
– Ҳар бир дарвозабон майдонга тушишдан аввал биринчи навбатда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишни мақсад қилади. Мен ҳам бугун ота-онамнинг дуоларини олиб, дарвозамизга гол ўтказмасликни ният қилгандим. Жамоамга шундай тарзда фойдам тегганидан бағоят хурсандман.

– Сиз учун энг мураккаб вазият қайси бўлди?
– Ўйин давомидаги ҳар бир эпизод ўз ўрнига кўра муҳим ва мураккаб эди. Рақиб жамоа мунтазам равишда ҳужум уюштириб тургани боис, доимий босим остида эдик. Лекин шунга қарамай, уларнинг барча ҳужумларини муваффақиятли равишда бартараф этишга муваффақ бўлдик, – деди Юсупов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўткир Юсупов: «Армонга чек қўйдик, халқимизнинг дуоси бизга куч берди»