date
views 821

Испания-Франция учрашуви “голлар фестивали”га айланди!

Испания-Франция учрашуви “голлар фестивали”га айланди!
УЕФА Миллатлар лигаси ярим финали доирасидаги Испания ҳамда Франция терма жамоалари ўртасидаги беллашув томошабоп ва драматик тарзда кечди. Ушбу жангни ўзига хос “голлар фестивали” деб аташ мумкин — майдонда тўққизта гол урилди.

Қаттиқ курашлар остида ўтган беллашувда испанияликлар 5:4 ҳисобида ғалабага эришиб, финал йўлланмасини қўлга киритишди. Франция терма жамоаси эса мусобақадаги иштирокини Германияга қарши учинчи ўрин учун ўйин билан давом эттиради.

Ушбу учрашувда Франция ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзининг жамоа тарихидаги муҳим ўрнини яна бир бор тасдиқлади. У жамоадоши Райан Шеркига аниқ пас узатиб, Франция терма жамоаси тарихида энг кўп голли узатма (ассист) амалга оширган футболчига айланди.

Шерки томонидан урилган гол Килианнинг терма жамоадаги халқаро учрашувлардаги 31-ассисти бўлди. Бу кўрсаткич билан у Антуан Гризманнни ортда қолдириб, рекордчига айланди.

Футбол муҳитида бу ҳолат "эстафета алмашинуви" сифатида баҳоланмоқда. 26 ёшли Мбаппе ҳали узоқ йиллар миллий жамоа шарафини ҳимоя қилиш имконига эга эканини ҳисобга олсак, унинг рекордлари яна кўп марта янгиланиши кутилмоқда.

Футбол ишқибозлари бундай кўркам ўйин ва индивидуал рекордларга бой кечаларни кўпроқ кўришни истайди, албатта.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Испания-Франция учрашуви “голлар фестивали”га айланди!