
Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида 6–9 июнь кунлари ўтказилаётган "Эйндховен бокс кубоги" мусобақасида ўзбекистонлик боксчилар ғалабали юришларини бошлади. Ҳозиргина якунига етган жангда юртдошимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев 70 кг вазн тоифасида украиналик рақиби Евгений Иванюкни йирик ҳисобда енгиб, навбатдаги босқичга йўл олди.
Уч раунд давомида Асадхўжа Мўйдинхўжаев жангни тўлиқ ўз назоратида олиб борди ва натижада ҳакамлар бир овоздан – 5:0 ҳисоби билан унинг ғалабасини қайд этишди. Боксчимиз шу тариқа, Эйндховендаги турнирнинг ярим финалига йўл олган ҳолда, мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишда давом этади.
Эътиборли томони, мусобақа доирасида бугун яна бир қизиқарли ва муҳим жанг кутилмоқда. Бунда дунёнинг энг маҳоратли боксчиларидан бири сифатида эътироф этилаётган юртдошимиз Абдумалик Халоков мезбон мамлакат вакили Геронимо Хартманс билан рингга чиқади.
Бу баҳс ҳам ўзбек бокс мухлисларини бефарқ қолдирмайди. Чунки Абдумалик Халоков ўзининг тезкор ва аниқ зарбалари билан бутун жаҳон мухлисларининг эътиборини қозонган. Мазкур жанг ҳам ўзбекистонлик боксчи учун катта аҳамиятга эга бўлиб, у мусобақанинг энг юқори чўққисига кўтарилиш учун зарур қадамдир.
Юртдошларимизга навбатдаги баҳсларда ҳам омад тилаймиз ва уларнинг ғалабалари ҳақида тезкор хабарлар билан сизни хабардор қилиб боришда давом этамиз! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар