
Ўзбекистон миллий футбол жамоаси дарвозабони Ўткир Юсуповга Тошкент марказидаги уч хонали квартира совға қилинди, деб хабар берди UPL.uz. Ушбу ҳадяни тадбиркор Хуршид Тураев жамоанинг Жаҳон чемпионатига чиқиши муносабати билан тақдим этди.
Квартира замонавий таъмирланган ва барча зарур мебеллар билан жиҳозланган. Тураевнинг сўзларига кўра, Юсупов исталган вақтда янги уйига кўчиб ўтиши мумкин.
Ўзбекистон миллий жамоаси БААга қарши ўйинда дуранг натижа қайд этиб, тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Юсупов ушбу ўйинда бир неча хавфли зарбаларни қайтариб, жамоанинг муваффақиятига катта ҳисса қўшди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар