
Килиан Мбаппе Франция терма жамоасида голли узатмалар сони бўйича рекорд ўрнатди, деб euro-football.ru хабар берди.
Лига миллатларида Испанияга қарши ўйинда Франция мағлуб бўлди, аммо Мбаппе Черкига берган голли узатмаси орқали миллий жамоадаги узатмалар сонини 31 тага етказди. Бу натижа Франция терма жамоаси тарихи учун янги рекорд ҳисобланади.
Аввалги рекорд 30 голли пас билан Антуан Гризманнга тегишли бўлган. У ҳозир ҳам терма жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда.
Мбаппе 2017 йилдан буён Франция терма жамоасида тўп сурмоқда ва 2018 йилда Россияда ўтган Жаҳон чемпионатида жамоа билан бирга ғолиб бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар