
Испания терма жамоаси яримҳимоячиси Ламин Ямал Францияга қарши кеча бўлиб ўтган Лига миллатлари учрашувида дубл қайд этиб, Европа футбол тарихидаги яна бир рекордни янгилади, деб euro-football.ru хабар берди.
Stats Foot маълумотига кўра, 17 ёшли испаниялик футболчи Европа терма жамоалари тарихида 18 ёшга тўлмасдан олти ва ундан ортиқ гол урган илк футболчига айланди. Бунга охирги марта 1913 йили бельгиялик Фернан Нисот эришган эди.
Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси Францияни 5:4 ҳисобида мағлуб этди. Лига миллатлари финалида Испания Португалияга қарши баҳс олиб боради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар