
Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал Францияга қарши Лига миллатлари ярим финалида дубл қайд этиб, жамоасига 5:4 ҳисобида ғалаба келтирди, деб euro-football.ru хабар берди.
Stats Foot маълумотига кўра, 17 ёшли испаниялик футболчи Пеле рекордини такрорлаб, 18 ёшга тўлмасдан Францияга учта гол урган илк футболчи бўлди. Унгача бундай натижага фақат бразилиялик Пеле эришган — у 1958 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Франция дарвозасига хет-трик қайд этган эди.
Ямал ушбу учинчи голни 2024 йилги Европа чемпионати ярим финалида киритган — ўшанда Испания Францияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар