
Испания терма жамоаси ва «Барселона» жамоаси футболчиси Ламин Ямал португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди, деб euro-football.ru хабар берди.
Пайшанба куни 17 ёшли футболчи Франция дарвозасига дубл киритиб, жамоасини Лига миллатлари финалига олиб чиқди (5:4). Қатъий ҳал қилувчи ўйин якшанба куни бўлиб ўтади — Луис де ла Фуенте жамоаси Португалияга қарши майдонга тушади. Португалия ярим финалда Германияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.
Ямал шундай деди: «Роналду билан учрашув? Криштиану — афсона, у ҳурматга сазовор. Мен ўз ишимни қилиб, бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан».
Испания – Португалия ўйини Тошкент вақти билан 8 июн соат 00:00 да бошланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар