20:00 / 17.03.2015
5 529

«Бунёдкор» ўз майдонида «Лаҳвия»га имкониятни бой берди

«Бунёдкор» ўз майдонида «Лаҳвия»га имкониятни бой берди

Осиё Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” ва “Лаҳвия” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Учрашувда Сергей Лушан шогирдлари кичик ҳисобда имкониятни бой беришди.

Учрашувни “қалдирғочлар” фаол бошлашганди. Аммо кўп вазиятларда улардан омад юз ўгирди. Баъзи вазиятларда эса сўнгги зарбани йўллашда ҳужумчиларимизга аниқлик етишмади.

Учрашувнинг 27-дақиқасида рақиб деярли йўқ жойдан ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Қатарликлар ҳужумчиси Исмоил Муҳаммад бир ўзи тўрт ҳимоячидан қочиб кетди. Жарима майдончаси чизиғида уни Акбар Тўраев чалиб йиқитди. Ҳакам ҳеч иккиланмай пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтадан “Лаҳвия”нинг кореялик футболчиси Нам Тае Хи адашмади – 0:1!

Голдан кейин вазиятни ўнглаш учун “Бунёдкор” бор кучи билан олдинга ташланди. Аммо қатарликлар ҳимоячилари уларнинг ҳужумларини катта маҳорат билан бартараф этиб туришди. Бугунги ўйинда ҳаттоки Сардор Рашидовнинг ҳам ўйини ўхшамади.

Сергей Лушан Рашидовни иккинчи бўлимда захирага олиб, Элдор Шомуродовни унинг ўрнига туширди. Шомуродов ҳужумни кучайтирди, аммо ўйинни қутқара олмади.

Ўйин якунига етган сари “Бунёдкор”нинг ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлари пасайиб бораверди.
Шу тариқа “қалдирғочлар” ўз майдонларида “Лаҳвия”га имкониятни бой бериб, гуруҳдан чиқиш масаласини янада қийинлаштиришди.

ОЧЛ, 3-тур.
“Бунёдкор” – “Лаҳвия” 0:1

Гол: Нае Там Хи, 27
“Бунёдкор”: А.Тўраев, А.Шораҳмедов, И.Милошевич, А.Филипосян, А.Комилов, Ш.Зуаги, С.Бекрич, М.Ғофуров, С.Рашидов, С.Минори, В.Шодиев.
“Лаҳвия”: К.Амин, М.Муса, Ж.Морено, Х.Муфтаҳ, Л.Мартин, Нам Тае Хи, К.Будиаф, В.Вайсс, И.Муҳаммад, М.Разарк, М.Абдуллоҳ.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Бунёдкор» ўз майдонида «Лаҳвия»га имкониятни бой берди