
Миллатлар Лигаси финали арафасида Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Испаниянинг ёш юлдузи Ламин Ямал билан бўладиган тўқнашув ҳақида ўз фикрларини билдирди. 40 ёшли ҳужумчи бу учрашувда шахсий эмас, жамоавий рақобат асосий ўринда туришини таъкидлади.
"Биз икки турли авлодмиз. Биримиз — йўлнинг бошида, иккинчимиз — охирига яқинлашмоқда. Ямални менга эмас, балки Витиняга қиёслаш тўғри бўлади. Шахсий рақобатга эмас, жамоа ўйинига эътибор қаратиш керак", — деди Роналду ўйинолди матбуот анжуманида.
У шунингдек, оммавий ахборот воситалари томонидан бундай таққослашлар қилинишини табиий ҳолат сифатида қабул қилиши, танқидни ҳам осон қабул қилишини билдирди.
"Матбуот бундай учрашувларни қизитиши — табиий ҳол. Бу футболнинг бир қисми. Лекин барча эътибор жамоавий ҳаракатларга қаратилиши лозим. Энг муҳими, Португалия ўз ўйинини кўрсатиши ва, эҳтимол, ҳозирда дунёдаги энг кучли жамоани мағлуб этиши бўлади", — дея қўшимча қилди тажрибали форвард.
Мавсумни Саудия Арабистонида юқори спорт формасида ўтказган Роналду ҳозирда ҳам терма жамоа етакчиси сифатида муҳим роль ўйнамоқда. Унинг фикрлари футбол дунёсида катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Айтиш керакки, Ламин Ямал бу мавсумда "Барселона"даги ўйини ва Испания термасига кириб келиш суръати билан барча диққат марказида. Миллатлар Лигасининг ҳал қилувчи баҳси эса бу икки юлдузнинг ўзаро юзма-юз тўқнашуви сифатида ҳам ёдда қолиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар