
ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле миллатлар лигасида Испанияга қарши Франция терма жамоаси таркибидаги сўнгги ўйинда сон жароҳати олди, деб Euro-football.ru хабар берди. RMC Sport’нинг маълум қилишича, унинг тўлиқ тикланиши учун тахминан икки-уч ҳафта вақт керак бўлади.
Шу сабабли Дембеле камида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида иштирок этмайди. Бу босқичда ПСЖнинг рақиблари қуйидагилар бўлади:
. Атлетико (15 июн)
. Ботафого (20 июн)
. Сиэтл Саундерс (23 июн)
Эслатиб ўтамиз, Франция Испанияга 4:5 ҳисобида ютқазди. Эндиликда Дидье Дешам жамоаси миллатлар лигасида учинчи ўрин учун Германияга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Ўйин якшанба куни, 8 июнга белгиланган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 