
Фарғонада ФИФА кунлари муносабати билан ташкил этилган назорат ўйинида қизиқарли тўқнашув гувоҳи бўлдик. Ўзбекистон Суперлигаси вакили — Виталий Левченко бош мураббийлигидаги “Нефтчи” клуби Қирғизистоннинг Қўчқор-ота шаҳридан ташриф буюрган номдош жамоа — “Нефтчи”га қарши баҳс олиб борди. Беллашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтган назорат учрашувида ҳар икки жамоа ўйин амалиётини синаб кўриш ҳамда янги тактик элементларни ишлаб чиқиш мақсадида майдонга тушди. Ўйинда жами тўртта гол урилди, ўйин давомида ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкор футбол намойиш этди.
Ўйинда ҳисобни 11-дақиқада меҳмонлар — Қўчқор-оталиклар очишди. Элдар Таштемиров пенальтидан аниқ зарба берди. Аммо бу устунлик узоққа чўзилмади. 13-дақиқада Билолхон Тошмирзаев ўз жамоасини олға етаклаб, ҳисобни тенглаштирди. Ортидан эса Зоран Марушич 28-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиқди — 2:1.
Бироқ беллашув сўнгида меҳмонлар яна бир бор ўзларини кўрсата олишди. 88-дақиқада Аманжан Жанибек Улу тарафидан киритилган гол ўйинга нуқта қўйди — 2:2.
Мураббийлар учрашувда жамоаларини тўлиқ таркибда синаб кўришга қарор қилишди. “Нефтчи” (Фарғона)нинг иккинчи бўлимда майдонга туширилган таркибида кўплаб ёшлар ва захира футболчиларига имконият берилди. Бу жамоанинг ички резервларини баҳолаш учун муҳим синов вазифасини ўтади.
Учрашувни Достон Мирзараимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарди. Назоратчи вазифасини Анвар Уринов бажарди.
Бу каби назорат ўйинлари клублар учун наfaqat спорт формасини сақлаб қолиш, балки янги футболчиларни аниқлаш ва келгуси баҳсларга тайёргарлик кўришда муҳим аҳамият касб этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар