
Европа футболидаги энг барқарор ва таъсирли жамоалардан бири саналган “Манчестер Сити” ўз таркибини навбатдаги трансфер ойнасида ҳам сифат жиҳатидан мустаҳкамлашни бошлади. Абдуқодир Ҳусановнинг қишки трансфери билан бошланган янгиланиш жараёни янги ном билан давом этмоқда.
Футбол журналистикасидаги ишончли манба — Фабрицио Романо хабарига кўра, “шахарликлар” Алжир терма жамоаси аъзоси Райан Аит-Нурини ўз сафига қўшиб олмоқда. 24 ёшли ҳимоячи яқинда клуб томонидан ташкил этилган тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва ҳозирда шартномани расмийлаштириш босқичида турибди.
“Вулверхэмптон” сафидаги самарали ўйинлари орқали диққат марказига тушган Аит-Нури учун “Сити” раҳбарияти 40 миллион евро тўлашга рози бўлди. Трансфер шартлари бўйича футболчи билан 5 йиллик келишув имзоланиши кутилмоқда.
Мавсум давомида 41 ўйинда майдонга тушган Райан нафақат ҳимоя вазифаларини юксак даражада бажарди, балки ҳужумда ҳам фаол иштирок этиб, 5 та гол ва 7 та голли узатма муаллифи сифатида қайд этилди.
Пеп Гвардиоланинг тактик қарашларига мос келадиган, югуриш қобилияти юқори ва техник жиҳатдан баркамол футболчи сифатида Райан Аит-Нури “Сити”нинг келгуси мавсумдаги режаларида муҳим ўрин тутиши мумкин.
Эътиборлиси, “Манчестер Сити” сўнгги йилларда трансфер сиёсатида нафақат юлдузларга, балки ёш ва келажак ваъда қилувчи номларга ҳам устуворлик бермоқда. Бу эса жамоанинг келгуси йилларда ҳам юқори даражада рақобатбардош бўлишига ишора.
Zamin.uz таҳририяти футбол ишқибозлари учун “Манчестер Сити”нинг барча янгиликларини тезкор ва аниқ тарзда ёритишда давом этади. Райан Аит-Нурининг ушбу топ-клубда қандай ривожланишини эса вақт кўрсатади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар