date
views 419

Неймар яна футболдан узоқлашди: машҳур юлдуз изоляцияда

Неймар яна футболдан узоқлашди: машҳур юлдуз изоляцияда
Бразилиянинг таниқли юлдузи, “Сантос” клуби ҳужумчиси Неймар Жуниор учун омадсиз давр давом этмоқда. Жаҳон футболидаги энг истеъдодли ўйинчилардан бири ҳисобланган 33 ёшли футболчи янги муаммога дуч келди — унда коронавирус аниқланди.

“Сантос” клуби расмий баёнотига кўра, жамоа тиббиёт хизматлари футболчининг ҳолатидан шубҳаланиб, унда текширув ўтказган. Натижада, COVID-19 вируси юқтирилгани тасдиқланган.

“Неймарда касаллик белгилари намоён бўлиши биланоқ, у изоляция қилинди ва лаборатория таҳлиллари шошилинч тарзда олиб борилди. Айни пайтда у уй шароитида шифокорлар кўрсатмаларига биноан даволанмоқда”, — дейилади клуб баёнотида.

Неймар жорий йил бошида ўзининг илк клуби — “Сантос”га қайтганди. Аммо бу қайтиш кутилганча шов-шувли ва самарали кечмаяпти. Жароҳатлар, формадаги йўқотиш ва энди коронавирус — буларнинг барчаси унга ўз ўйинларини тиклашда жиддий тўсиқ бўлмоқда.

Унинг қайтишига катта умид боғлаган Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам унга вақт беришга қарор қилган. Аммо бу сўнгги ҳолат юзасидан жамоадаги режаларга ҳам таъсир қилиши мумкин.

Неймар “Сантос” сафидаги янгиланган мавсумда ҳозирча атиги 14 учрашувда майдонга тушди, 3 та гол ва 3 та ассист билан кифояланди. Бу кўрсаткич унинг элита даражасидаги натижаларидан анча узоқ экани барчага аён.

2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишни катта мақсад қилиб олган Неймар учун бу синовли дамлар муваффақият сари қайтиш йўлидаги жиддий тўсиқ ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Неймар яна футболдан узоқлашди: машҳур юлдуз изоляцияда