date
views 104

Роналду пенальтиларга қарай олмади — асабийлашди

Роналду пенальтиларга қарай олмади — асабийлашди
Португалия терма жамоаси Лига миллатлари финалида Испанияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди. Асосий ўйин 2:2 ҳисобида якунланган бўлиб, пенальтида Португалия 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Криштиану Роналду иккинчи бўлим охирида жароҳат сабабли алмаштирилгани учун пенальти сериясида иштирок этмади. У тех зонада жамоа аъзолари билан бирга бўлган.

Қизиғи шундаки, 40 ёшли Роналду ўзининг бой тажрибасига қарамай, пенальти зарбаларини кўра олмади — у юзини Диогу Далотнинг елкасига қўйиб, ўзини тинчлантиришга уринди. Аммо сўнгги сэйвдан сўнг Роналду жуда хурсанд бўлиб, қатъий ҳиссиётларини яширолмади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду пенальтиларга қарай олмади — асабийлашди