
Португалия терма жамоаси Лига миллатлари финалида Испанияни пенальти сериясида мағлуб этиб, иккинчи марта мусобақа чемпиони бўлди. Асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланди, кейин эса португаллар 5:3 ҳисобида ютиб чиқишди.
Ўйиндан сўнг Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда баёнот берди:
«Тарих яратилмоқда. Тўхтовсиз мерос», — деб ёзди у.
Ушбу ғалабадан сўнг, Роналду энди ўз келажаги борасида қарор қабул қилиши мумкин. Унинг «Ал-Наср» жамоаси билан тузган амалдаги шартномаси июн ойининг охиригача мўлжалланган.
Айтиш жоиз, финалда Роналду жароҳат олгани боис, ўйин охирида алмаштирилган.
Манба: euro-football.ru «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар