date
views 0

ПСЖ сафидаги тўрт португал футболчи 2024/25 мавсумида бешинчи совринни қўлга киритди

ПСЖ сафидаги тўрт португал футболчи 2024/25 мавсумида бешинчи совринни қўлга киритди
ПСЖ ва Португалия терма жамоаси футболчилари Нуну Мендеш, Жоау Невеш, Витинья ва Гонсалу Рамуш 2024/25 мавсумида бешта трофейни қўлга киритишди, деб хабар берди euro-football.ru.

Жорий ҳафтада улар Португалия терма жамоаси таркибида Лига миллатлари финалида Испанияни пенальтиларда 5:3 ҳисобида мағлуб этишди. Асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланди.

Бундан олдин Мендеш, Невеш, Витинья ва Рамуш ПСЖ билан Чемпионлар Лигаси, Лига 1, Франция кубоги ва Суперкубокда ҳам ғалаба қозонишган.

Алоҳида қайд этиш жоиз, финалда Нуну Мендеш энг яхши ўйинчи деб топилди. У ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, пенальтида ҳам аниқ зарба йўллади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ сафидаги тўрт португал футболчи 2024/25 мавсумида бешинчи совринни қўлга киритди