date
views 73

Топурияда ҳеч қандай шубҳа йўқ: “Оливейранинг жағини синдираман!”

Топурияда ҳеч қандай шубҳа йўқ: “Оливейранинг жағини синдираман!”
UFC енгил вазнининг маҳоратли ва мағлубиятсиз юлдузи Илия Топурия (16–0) бразилиялик собиқ чемпион Чарльз Оливейра (35–10, 1 N/C) билан бўладиган катта жанг олдидан жуда ишонч билан гапирмоқда.

29 июнь куни бўлиб ўтадиган “UFC 317” турнирининг марказий тўқнашуви — икки қудратли спортчининг вакант чемпионлик камари учун бўладиган ҳал қилувчи жангидир.

"Енгил вазнда ҳукмронлик қилиш фақат битта инсонга насиб этади — у ҳам бўлса, мен. Бу менинг йилим! Бу менинг дивизионим! Камар менга тегишли. Оливейрага қарши жангда ҳам ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Унинг жағини синдираман. Менинг зарбаларимда даҳшат бор!" — деди Топурия интервью чоғида.

Икки жангчи ҳам UFC мухлислари учун етарлича таниш ва кўплаб қизиқарли жангларни намойиш этган. Оливейра – UFC тарихидаги энг кўп сабмишн ғалабалар соҳиби, Топурия эса техник зарба ва интизом билан рақибларини йўқ қилувчи "машина".

Бўлажак жанг ҳақиқий тўқнашув ва UFC тарихидаги энг таъсирли финаллардан бири бўлиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Топурияда ҳеч қандай шубҳа йўқ: “Оливейранинг жағини синдираман!”